• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 декабря 2020

Ўзбекистонда иш ҳафтаси ёғингарчиликсиз кечиши кутилмоқда

Синоптиклар ушбу ҳафтада республикада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1096
0
Юрий Ким / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 21-22  декабрь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво шароитини дам олиш кунлари республика ҳудудига кириб келган қуруқ ва деярли совуқ антициклон ҳаво массалари белгилайди. Барча вилоятларда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 7 даража илиққача бўлади. 

23 декабрда Кавказ ҳудудларидан кириб келган бироз нам ҳаво массалари республика ҳудудлари бўйича силжийди. Республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат марказий ҳудудлар бўйича баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.  

24-25 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб, кундуз кунлари ҳаво 7-12 даражагача исийди.

Ҳудудларнинг кўп қисмида шу кунларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат, республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 25 декабрда жанубий циклон кириб келиши бошланади, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида асосан ёмғир кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин.

1096
0