• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 6 января 09:51

Тошкентда фуқаро эҳтиётсизлиги сабаб 10 метрлик чуқурга тушиб кетди

ФВВ воқеа тафсилотлари ва фуқаронинг ҳозирги аҳволини маълум қилди.

387
0

Жорий йилнинг 5 январь куни соат 13:58 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Бойқўрғон маҳалласи Султонали Машҳадий кўчасидаги уйларнинг бирида фуқаро ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳожатхона учун қазилган 10 метрлик чуқурликка тушиб кетган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар қилди.

ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони чуқурликдан чиқариб олган ва биринчи ёрдам кўрсатган.

Шундан сўнг фуқарога тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

"Фуқаро енгил тан жароҳати олган бўлиб, ҳозирда шифокорлар назорати остида. Унинг аҳволи яхши",- дейилади хабарда.


387
0