• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 24 декабря 2024

Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга боради

Давлат раҳбари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида кузатувчи мақомида иштирок этади.

246
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви ва Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.

Саммитлар кун тартибидан мазкур кўп томонлама бирлашмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган. Биргаликда қилинган ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинади ва келгуси йилги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилади.

246
0