• 12 180 сум
    -30.05
  • 14 140 сум
    -31.22
  • 157 сум
    -0.8
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 180 сум
    -30.05
  • 14 140 сум
    -31.22
  • 157 сум
    -0.8
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 декабря 2020

Прокурорнинг протести тарафларнинг шикояти билан бир хил ҳуқуқий мақомга эга бўлади

Яъни, янги тартиб билан судларда прокурор иштироки билан боғлиқ нормалар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилмоқда.

828
0
UzNews.uz

Барча инстанция судларига мурожаат қилишда прокурорнинг бошқа тарафлар билан тенг, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Прокурорнинг протести ҳам ҳуқуқий жиҳатдан тарафларнинг шикояти билан бир хил мақомга тенглаштирилади.

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган Олий суд мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ишлар кўриб чиқилишида бир-бирини такрорловчи инстанциялар бекор қилиниб, “бир суд — бир инстанция” тамойили жорий этилмоқда.

Унга кўра халқаро стандартларга мос равишда уч босқичли суд тизими:

–  биринчи инстанция (туман (шаҳар) судлари, айрим тоифадаги мураккаб ишлар бўйича — вилоят судлари);

–  апелляция инстанция (вилоят даражасидаги судлар);

–  кассация инстанцияси (Олий суд) судлари яратилади.

Ундан ташқари суднинг чинакам мустақиллигини, тарафларнинг судда тортишувчанлик ва тенглиги тамойилини тўлиқ таъминлашга тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш мақсадида прокурор иштироки билан боғлиқ нормалар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилиб, амалда мавжуд бўлган тарафларнинг шикояти ва прокурорнинг протестини кўриб чиқишнинг фарқли нормалари бекор қилинмоқда.

Шунингдек, мазкур матбуот анжуманида Сенат ялпи мажлисида суд-ҳуқуқ соҳасига оид маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳияти бўйича ҳам маълумотлар берилди.

828
0