• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 14 декабря 2024

Хоразмдаги кийим-кечак бозорида ёнғин юз берди — видео

Ёнғинни ўчириш учун 13 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

396
0

Бугун, 14 декабрь куни соат 03:03 да Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани "Боғдор" МФЙ Э.Гаязов кўчасида жойлашган енгил типдаги конструкциядан ясалган кийим-кечак дўконларида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Шунга кўра, 13 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:07 да ҳодиса жойига етиб борган. 

Аниқланишича, ёнғин соат 03:50 да ўраб олиниб, соат  05:00 да бартараф этилган. 

"Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ",- дейилади хабарда. 

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

396
0