• 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 12 декабря 2024

Қашқадарёда севган қизини пичоқлаган йигит 11 йилга қамалди

У севган қизи унаштирувни бекор қилгани сабаб уни 8 марта пичоқлаган.

658
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Қашқадарёдаги университет ҳудудида йигит севган қизини пичоқлагани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 22 июнь куни соат 08:30 атрофида фуқаро М.Э. Қарши давлат университети талабаси фуқаро С.Т. билан университет ҳудудида ўзаро жанжаллашиб, С.Т.нинг танасини турли соҳаларига ўзи билан олиб келган пичоқни 8 маротаба санчиб, оғир тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг, фуқаро М.Э. ўзининг қорин бўшлиғига пичоқ санчиб, ўзига-ўзи тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Қарши шаҳар судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Замон" дастури хабар қилди.

Суд ҳукмига кўра, ЖКнинг 59-моддасига асосан, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан судланувчи йигитга нисбатан 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

658
0

Популярные новости

Смотреть еще