• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 11 декабря 2024

Ўзбекистонлик оғир атлет жаҳон чемпионатида кумуш ва бронза медалини қўлга киритди

Муҳаммадқодир Тоштемиров даст ва силтаб кўтариш машқларида 355 кг тошни бўйсундирди.

319
0
Ўзбекистон МОҚ

Оғир атлетика бўйича Баҳрайнда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик атлет Муҳаммадқодир Тоштемиров жаҳон чемпионатида иккинчи медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, -81 кг вазн тоифасида қатнашган Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтариш машқида 165 кг натижа билан кумуш медалга эга чиққан эди. Силтаб кўтариш машқида у 190 кг билан тўққизинчи бўлди.

Умумий ҳисобдаги 355 кг Тоштемировга бронза медалини тақдим қилди.

319
0