• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 декабря 2020

Ўзбекистонда коронавирусга қарши биринчи бўлиб эмланадиганлар тоифаси маълум қилинди

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ЖССТнинг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб мурожаат қилган.

1035
0
iStock

Ўзбекистонда вакцинани биринчи бўлиб кексалар, шифокорлар, ўқитувчилар, тарбиячилар олади. 

Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабековнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб мурожаат қилган. Ўзбекистон аризаси қабул қилинган. 

–  Модомики қайсидир вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланса, у Ўзбекистонга олиб келингач, биринчи галда 65 ёшдан юқори бўлган шахслар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, боғчалар тарбиячилари эмланади, - дейди Нурмат Атабеков.

Аввалроқ, 2021 йилнинг июнига қадар Ўзбекистонда аҳолининг 60 фоизгача бўлган қисми  эмланиши режалаштирилаётгани маълум қилинганди.

1035
0