• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 3 декабря 2024

Қиличбозлик бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади

2027 йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилиши маълум қилинди.

224
0
НОК

Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси муваффақиятли ўтказилди. Маълум қилинишича, Алишер Усмонов яна бир бор ушбу ташкилот раҳбари этиб сайланган.

Шунингдек, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бош котиби Гулнора Саидова Халқаро қиличбозлик федерацияси Ижроия қўмитаси аъзолари орасидан жой олган.

Қайд этилишича, 2027 йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилади. Режага кўра, мусобақа 20-28 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.

Шунингдек, тадбирда йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда ёшлар ўртасида жаҳон рейтингини пешқадам сифатида якунлаган саблячи Фернанда Эррера ҳам мукофотланди.


224
0