• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 декабря 2020

Ucell абонентларга етказилган 97,5 млн сўм зарарни қайтарди

Ucell компанияси томонидан 337975 та абонентнинг ҳуқуқлари бузилгани аниқланди.

822
0
delovoygorod.com

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги истеъмолчининг 420 сўмлик зарарини ҳимоя қилиш орқали Ucell компанияси томонидан 337 975 та абонентнинг ҳуқуқлари бузилганини аниқлади.  

Бунга абонентлардан бири ҳисобидан 420 сўмни олиб қўйилиши тўғрисида келган SMS-хабар ҳақида агентликка мурожаат қилиши сабаб бўлган.

Агентлик мазкур мурожаатнинг барча тафсилотларини аниқлаштириш мақсадида “COSCOM” МЧЖга хат юборади. 

Натижада қуйидагилар маълум бўлди:

“Al-chiroq” акциясининг шартларига кўра, Ucell компаниясининг рўйхатган ўтган абонентлари Контент-провайдерлар томонидан махсус ишлаб чиқарилган “First IT-Group” МЧЖ мобил дастурда кунига 1 сўмдан кунлик абонент тўлови эвазига битта хизматни олиш имконияти мавжуд ва 2020 йил 25 августдан бошлаб акция учун кунлик абонент тўлови эса кунига 84 сўмни ташкил этади.

2020 йил 30 сентябрда иш жараёнида ускуналарда носозлик келиб чиққан бўлиб, 2020 йилнинг 5 октябрида Контент-провайдер томонидан носозлик бартараф этилди. 

Мазкур носозлик туфайли компания абонентлари 2020 йилнинг 30 сентябридан 4 октябригача акция шартларида кўзда тутилган хизматлардан фойдалана олмаган.

Акцияда 2020 йил 30 сентябрдан 4 октябргача бўлган даврда 337 975 та абонент қатнашган, улардан жами 97 432 379,33 сўм миқдорида абонент тўлови ечиб олинган.

Компания мазкур зарарни тўлиқ қайтариб берган.

Ой бошида Beeline Uzbekistan ҳам ўз абонентларига 20 млрд сўмдан ортиқ зарарни қоплаб берганди.

822
0