• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 27 ноября 2024

Қашқадарёда севган йигитини пичоқлаган қизга суд ҳукми ўқилди

Судланувчи қиз йигити унга уйланмаслигини айтгани сабаб жаҳлидан унга 4 марта пичоқ санчган.

789
0

Маълум қилинишича, қиз ва йигит ўртасида ишқий муносабатлар 2019 йилдан бери давом этиб келган. Икки севишган жорий йилнинг 23 май куни соат 19:30 атрофида йигитнинг автомашинасида учрашган. 

Учрашувда йигит қизга уйлана олмаслигини, бошқа қизга уйланаётганини, агар ота-онаси рози бўлса кейинчалик уни 2-хотин қилиб олишини айтади. Шу пайтда йигит уяли телефонидан уйланаётган қизини фотосуратини кўрсатади. Қиз бундан ғазабланиб, машинада бўлган ошхона пичоғи билан жаҳл устида йигитга 4 маротаба санчиб олади. 

Йигит олган тан жароҳатлари сабаб шифохонага ётқизилган. 

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Қарши шаҳар судида кўриб чиқилди. 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи қиз ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми "л" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унга нисбатан 3 йил 11 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

789
0