• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 25 ноября 2024

Тошкентда 29 та "iPhone"ни ноқонуний олиб ўтаётган шахс ушланди

У умумий қиймати 400 млн сўм бўлган ушбу телефонларни Lacetti автомашинасига яширган.

237
0

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни "Тошкент-АЭРО" ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан Яккасарой туманида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган. Бу ҳақда "Тошкент-АЭРО" ИБК Матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган Ўзбекистон фуқаросининг Lacetti русумли автомашинаси кўздан кечирилган. Натижада машинанинг олд қисмида 5 дона "iPhone 16 Pro Max", 7 дона "iPhone 16 Pro", 8 дона "iPhone 15 Pro Max", 9 дона "iPhone 15 Pro" русумли, жами 29 дона божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаган, муқаддам республика ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кирилган уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, фуқаро мазкур телефонларни "шартли харидор"га сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинган.

Маълумот ўрнида, смартфонларнинг умумий қиймати 400 млн сўмни ташкил қилмоқда.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда",- дейилади хабарда. 


237
0