• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 18 ноября 2024

Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилади

Синоптиклар ҳафта давомида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

496
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ноябрь ойининг иккинчи ярми учун деярли илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати +15...+20 дарада илиқ бўлади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида қалин туман ҳисобига ҳарорат  +8...+11 даражадан юқорига кўтарилмайди.

Республика ҳудудининг катта қисмида бугун қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва эрталаб Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади.

Эртага 19 ноябрь куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади (шимоли-ғарбий, шарқий ва республиканинг энг чекка жанубий ҳудудлардан ташқари). 20 ноябрь куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +3...+8 даража илиқ, кундуз кунлари +13...+18 даража илиқ бўлади.

21-22 ноябрь кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди. Шамол йўналиши бироздан ўртача тезликгача ўзгариб туради, 21-22 ноябрда шимолда ва чўл ҳудудларда 13-18 м/с гача кучаяди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 18-22 ноябрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 19-20 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +18...+20 даража илиқ бўлади. Эртага 19 ноябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 20-21 ноябрда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 22 ноябрда ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат асосан кечлари +5...+8 даража илиқ, кундуз кунлари +13...+18 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

496
0