• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 декабря 2020

ЙҲХБ ходими ўлимига 3 йилдан ошган фуқарога жарима ёзди

Фуқаронинг уйига 111500 сўм жарима ёзилган хат келди.

1670
0
UzNews.uz

Кеча, 23 декабрь куни ижтимоий тармоқларда “Фуқаронинг ўлимига 3 йилдан ошган бўлсада, унга жарима белгиланди” сарлавҳаси остидаги хабар тарқалганди.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.  

Қайд этилишича, Мирзаобод тумани ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт ходими томонидан фуқаро вафот этганлигига қарамасдан унга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилган.

Мазкур ҳолат бўйича Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Хатдан англашилишича, фуқарога хавфсизлик камарини тақмагани учун 111 500 сўм жарима ёзилган. Инспектор марҳумга нисбатан маъмурий ишни кўриб чиққани ҳам кўрсатилган.

1670
0