• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 24 декабря 2020

Хўжандга ўзбек табиий гази етиб келди — видео

Ўзбекистон гази дастлаб саноат корхоналарига етказиб берилади.

1156
0
Видеодан кадр

Кеча, 23 декабрь куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида ўзбек табиий газининг ишга туширилиши муносабати билан рамзий маросим ўтказилди. бу ҳақда Sugdnews хабар берди.  

“Сўғдиёнгаз” ЁАЖ директори Абдуҳаким Сўфиев 60 километрдан ортиқ газ қувурлари таъмирланганини таъкидлади. Дастлабки босқичда Хўжанднинг саноат корхоналарига газ етказиб берилади.

Қайд этилишича, 1 куб метр газ нархи 2 сомони (тақрибан 1850 сўм)ни ташкил қилади.

Абдуҳаким Сўфиев корхоналар газдан фойдаланишга қайта ўтадиган бўлса, бу бошқа ёқилғилардан 75% арзонроқ бўлиши ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нархига ижобий таъсир қилишини қўшимча қилган.

Унинг сўзларига кўра, компания келгусида босқичма-босқич аҳолига ҳам табиий газ етказиб беришни йўлга қўяди.

1156
0