• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 ноября 2024

Андижонда 9 ёшли қиз Damas уриб юбориши сабаб вафот этди — видео

Ўқувчи қиз "пешоход"дан ўтаётганда, Damas ағдарилиб босиб қолган.

775
0

Маълум қилинишича, мазкур бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 13:10 атрофида Андижон вилояти Асака туманида содир бўлган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.

Аниқланишича, 2015 йилда туғилган қизни Damas русумли автомашина уриб юборган.

Оқибатда ўқувчи қиз шифохонага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан, у шифохонада вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ Тергов бўлими масъул ходимлари томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


775
0