• 12 076 сум
    20.37
  • 13 995 сум
    -13.76
  • 169 сум
    0.41
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    20.37
  • 13 995 сум
    -13.76
  • 169 сум
    0.41
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
24 декабря 2020

Жаҳонда COVID-19’га қарши вакциналар қайси босқичда эканлиги айтилди

Нурмат Отабековга кўра, Ўзбекистоннинг вакцина синовидаги иштироки мамлакатнинг тиббиётини тан олиш билан баравар.

1119
0
Скриншот

Айни вақтда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида короновируснинг мутацияга учраётгани, янги штамми тарқалиши ва бунинг Ўзбекистонга қандай хавф солаётгани, вакцина самараси, эпидемиологик вазият муҳокама қилинмоқда.

ССВ бош эпидемиологи Нурмат Отабеков Ўзбекистоннинг вакциналар синовидаги иштирокига тўхталди.

Унинг сўзларига кўра, жаҳонда 9 та вакцина учинчи клиник синовда, 25 та вакцина иккинчи, биринчи клиник синовда, 154 та вакцина эса клиникагача бўлган синовда турибди. 

Ўзбекистон эса Хитойнинг иккита, Россия ва Ҳиндистоннинг биттадан вакциналарининг учинчи клиник синовларида иштирок этади. 

“Биринчидан бу каби синовларда иштирок этиш Ўзбекистон тиббиётини, қолаверса илмини тан олишдир. Ҳамма давлатлар ҳам учинчи клиник синовларга жалб қилинмайди”, - дейди Нурмат Отабеков.

Аввалроқ, ўзбекистонликлар Хитойнинг рекомбинант вакцинасининг III фаза клиник синовларини қабул қилаётгани ҳақида хабар бергандик.

1119
0