• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 31 октября 2024

Тошкентда Nexia-3 ёниб кетди — видео

Nexia-3 ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилиши натижасида ёнғин келиб чиққан.

246
0
Тошкент шаҳар ИИББ/ЙҲХБ

Бугун, 31 октябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Nexia-3 автомашинаси ёниб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Жорий йилнинг 31 октябрь куни соат 21:50 атрофида Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида Nexia-3 ҳайдовчиси 2004 йилда туғилган А.А. руль бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу ЙТҲ натижасида автомашинада ёнғин юзага келиб чиққан. Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар бўлмаган.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

246
0