• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 октября 2024

Шавкат Мирзиёев Татаристоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Юксак мукофотни Шавкат Мирзиёевга Татаристон Раиси Рустам Минниханов тантанали равишда топширди.

266
0
president.uz

Қозон шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти - "Дўстлик" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Юксак мукофотни давлат раҳбарига Татаристон Раиси Рустам Минниханов тантанали равишда топширди.

Шавкат Мирзиёев ушбу орден билан Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотланди.

Мирзиёев Татаристон раҳбарига мукофот учун самимий миннатдорлик билдириб, сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорликда юқори натижаларга эришилганини мамнуният билан қайд этди ҳамда Татаристон халқига эзгу тилакларини билдирди.

266
0