• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 октября 2024

Тошкентда банкдаги мутахассис ипотека кредити ажратиб бериши эвазига $61 минг пора олди

Ҳолат юзасидан ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

343
0
Иллюстрация / Божхона қўмитаси

Сергели туманида фуқарога ипотека кредити ажратиб бериши эвазига 61 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки филиали етакчи мутахассиси М.Т. ва фуқаро Ш.А. фуқаро Ф.Э.га янги қурилаётган уйлардан бирини кредит эвазига харид қилиш учун ипотека кредити ажратиб беришларини ваъда қилиб, олдиндан бошланғич тўлов сифатида фуқаронинг 61 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

343
0