Ўзбекистон "Roving&Canoe" федерацияси спортчиси Ҳолмуродов Шоҳмуроддан мусобақа даврида олинган допинг синамасида спортда тақиқланган “Кломифен” моддаси борлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон антидопинг агентлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1 қоидаси (тақиқланган модда ёки унинг метаболитлари ва маркерлари спотрчи анализида мавжудлиги)ни бузганлиги сабабли Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 10.2.1 бандига асосан 3 йил муддатга дисквалификация қилинди.
Маълумот ўрнида, дисквалификация жазо муддатини ўтаётган шахс (спортчи, мураббий в.х.к) дисквалификация муддати тугагунга қадар халқаро ва миллий тоифадаги мусобақалар ҳамда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиши тақиқланади. Агар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда ушбу шахсга умрбод дисквалификация муддати қўлланилиши белгиланган.
Шунингдек, кодексда спорт федерацияси ёки ассоциациясига нисбатан ҳам жазо чораси қўллаш мумкинлиги белгиланган.