Бугун, 17 октябрь куни соат 11:44 да Тошкент вилояти Оққўрғон тумани “Бирлик” маҳалласида жойлашган новвойхоналарнинг бири ҳовлисидаги ҳожатхонага 2023 йилда туғилган қизча эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли тушиб кетган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан қизчани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.
"Сўнгра қизалоқ малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди", дейилади хабарда.