• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 17 октября 2024

Сирдарёда ўқитувчи 1-синф ўқувчисининг қўлига игна санчганлиги рад этилди

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдириб, ҳолат тафсилотларини очиқлади.

290
0
Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сирдарёда ўқитувчи 7 ёшли ўқувчи қизга игна санчгани ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Андижон туманида яшовчи Э.Ғ. 102 рақамига мурожаат қилган. У Сирдарё туманидаги 27-сонли мактабнинг 1-"э"синфида таҳсил олувчи қизи Ғ.О. га ўқитувчиси А.Г. қўлига игна тиққанлиги ва ҳожатхонага чиқармасдан тазйиқ ўтказганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.

Суриштирув давомида мутахассислар томонидан ушбу мактабнинг 1-"э" синф ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказганида суҳбатда иштирок этган 28 нафар ўқувчиларга ўқитувчиси томонидан ҳеч қанақа қўполлик қилмаганлиги, Ғ.О. уришмаганлиги, унга игна тиқмаганлигини билдиришган.

"Натижада юқоридаги ҳолат тасдиғини топмаган. Ота- оналар томонидан эса ўқитувчи ижобий тавсифланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан вояга етмаган Ғ.О.га суд тиббий экспертизасига олган тан жароҳати юзасидан экспертиза тайинланган",- дейилади хабарда.

290
0