Лойиҳада 2 ой давомида Тошкент шаҳрида 200 дан ортиқ хотин-қизлар ўқишди, тез орада эса мамлакатнинг барча ҳудудларида мастер-класс дарслари ўтказилади.
"Биз учун бутун мамлакат бўйлаб аёлларда замонавий дунёда зарур бўлган билимлар — молиявий ва рақамли саводхонликдан тортиб, маркетплейсда бизнес юритиш кўникмаларигача бўлишини таъминлаш муҳимдир", - деди БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакиласи Акико Фудзия.
"Рақамли платформаларнинг ривожланиши катта ва кичик шаҳарчалар аҳолиси, аёллар ва эркаклар, ёшлар ва кексалар учун янги имкониятлар яратади. Ва бизнинг мақсадимиз Uzum билан биргаликда гендер тафовутини қисқартиришга ҳисса қўшиш ва аёлларга янги кўникмаларни эгаллашга ёрдам беришдир.
Биз маркетплейсда бизнесни ривожлантиришга катта қизиқиш борлигини кўриб турибмиз, шу билан бирга, фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ўз бизнесини бошламоқчи бўлганлар орасида ҳам. Бутун дунёдаги маркетплейслар кичик ва ўрта бизнес учун биринчи қадамларни қўйиш, биринчи харидорларни топиш ва ўсиш осон бўлган платформага айланмоқда.
Бугунги кунда сотувчилар учун академиямизда таҳсил олаётганларнинг деярли ярми — хотин-қизлардир, шу билан бирга, 3500 га яқин сотувчиларимиз айнан — тадбиркор аёллардир ва ишонамизки, уларнинг сони фақат ортиб боради. Биз эса билим алмашиш ва ҳатто энди бошлаган тадбиркорлар учун ҳам қулай ва тушунарли бўлган воситаларни яратишга тайёрмиз", - дейди Uzum Market бош директори Илшат Хаметов.
Тренинглар рус ва ўзбек тилларида онлайн ва офлайн тарзда ўтказилади.
Реклама ҳуқуқлари асосида