• 11 831 сум
    16.82
  • 13 451 сум
    -31.67
  • 139 сум
    -0.66
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 831 сум
    16.82
  • 13 451 сум
    -31.67
  • 139 сум
    -0.66
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 16 октября 2024

Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонасига янги элчи тайинланди

Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонасига раҳбарлик қилган Нодир Ғаниев ўрнига тайинланди.

855
0
ЎзА

Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонасига янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси тайинланди, дея хабар бермоқда "Дунё" АА.

Раҳматулла Нуримбетов Стокгольмга тайинланишидан аввал 2023-2024 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Нуримбетов меҳнат фаолиятини Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида бошлаган.

Раҳматулла Нуримбетов 2022-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонасига раҳбарлик қилган Нодир Ғаниев ўрнига тайинланди.

855
0