• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 15 октября 2024

Ўзбекистон МТЖ БААни мағлубиятга учратди

ЖЧ-2026 саралаш баҳсларида ўзбекистонлик йигитлар БАА терма жамоасини кичик ҳисобда мағлуб қилиб, муҳим уч очкони қўлга киритди.

398
0
УФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг 3-босқич доирасидаги 4-тур учрашувини БААга қарши ўтказди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида БАА ҳимоячиси қизил карточка олиб, ўйинни тарк этди. Рақиб жамоа бир киши кам бўлиб қолганидан фойдаланган ўзбекистонликлар 76-дақиқада пенальти ишлаб олди.

Пенальтидан Отабек Шукуров гол киритиб, ҳисобни очди (1:0). Ўйин охиригача бошқа гол киритилмади ва Ўзбекистон МТЖ муҳим 3 очкони қўлга киритиб, очколари сонини 10 тага етказди.

Айни вақтда "А" гуруҳдаги ҳолат

Ўзбекистон — 10 очко;

Эрон — 7 очко;
Қатар — 4 очко;
БАА — 4 очко;
Қирғизистон — 3 очко;
Шимолий Корея — 2 очко.

Ўзбекистон МТЖнинг кейинги ўчрашуви Қатар билан 14 ноябрь куни бўлиб ўтади.

398
0