• 12 091 сум
    9.59
  • 13 844 сум
    7.36
  • 149 сум
    -1.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 091 сум
    9.59
  • 13 844 сум
    7.36
  • 149 сум
    -1.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 10 октября 2024

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шерзоджон Полвонов Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

626
0
Фарғона вилояти ҳокимлиги

Полвонов Шерзоджон Фазлитдинович Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.

У шу кунгача Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг маҳаллалар ободлигини таъминлаш ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.

Жорий йилнинг март ойидан Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Шерзод Раҳимов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.

626
0