• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Реклама 9 октября 2024

Венгрияни автомобилда тадқиқ қилинг: Будапештдан энг яхши йўналишлар

Венгрия бўйлаб автомобилда саёҳат – бу атрофни эркин тадқиқ қилиш, кичик шаҳарларда илҳом топиш, тарихга шўнғиш ва табиатдан баҳра олиш имконияти.

317
0

Будапешт Венгриянинг гўзаллиги ва тарихи жамланган пойтахт. Аммо унинг ташқарисида ўзига хос колоритга ажойиб кичик шаҳарлар яширинган.

Агар сиз автомобилда саёҳат қилишга қарор қилган бўлсангиз, ушбу икки йўналиш мамлакат билан танишиш учун ажойиб имконият бўлади.

Будапешт – Сентендре – Вишеград

Ушбу йўналиш Европанинг энг манзарали ва муҳим дарёларидан бири бўлган Дунай бўйлаб ўтади. Саёҳатда сизни яшил тепаликлардан бошлаб қадимий шаҳарларгача бўлган ҳайратланарли манзаралар кутмоқда.

Саёҳатни Будапештдан атиги 20 км масофада жойлашган Сентендредан бошлаш мумкин. Бу очиқ осмон остидаги ҳақиқий музей-шаҳар бўлиб, у ерда ижодкорлик муҳити ҳукм суради ва рассомлар ва ҳунармандларни жалб қилади.

Сентендре шошилинчсиз сайр ва илҳом излаш учун ажойиб жой. Бу ерда шинам кўчаларнинг муҳитидан завқланиб, ёрқин рангли уйлар фасадларидан баҳра олиш ва шаҳарнинг бой маданий ҳаётини акс эттирувчи кўплаб галереялар ва музейларга бориш мумкин.

Шимолга йўл олиб, ярим соатда тарихий мероси бой бўлган Вишеград шаҳрига етиб оласиз. Шаҳар номи «юқори шаҳар» деган маънони англатади, бу унинг тепаликда жойлашгани ва у ердан Дунай ва атрофга ажойиб манзаралар очилиши билан асосланади.

Энг муҳим ва машҳур жойлардан бири унинг қалъаси бўлиб, у Цитадель номи билан танилган. Қалъа тепаликнинг юқори қисмида жойлашган ва Венгрияда энг яхши сақланиб қолган фортификациялардан биридир.

Туристик йўллар кузатув майдонларига олиб боради, бу ердан Венгриянинг энг манзарали жойларидан бири – Дунайнинг таниқли бурилишларини кўриш мумкин.

Будапешт – Секешфехервар – Балатонфюред – Хевиз

Бу ғарбий Венгрия бўйлаб экскурсия бўлиб, у ерда кўлларнинг сокинлиги ва курортларда ҳордиқ чиқариш мумкин.

Айнан шу ерда «қироллар шаҳари», давлатнинг биринчи пойтахти – Секешфехервар жойлашган. Шаҳар кўплаб тарихий ёдгорликларни сақлаб қолган: қироллик саройининг қадимий харобалари, ажойиб соборлар ва бинолар.

Шаҳарнинг энг ҳайратланарли иншоотларидан бири Бори қасри бўлиб, у абадий муҳаббат ва садоқат рамзидир. Ҳайкалтарош бутун ҳаётини рафиқаси Илона учун ушбу қасрни қуришга бағишланган.

Бу ерда албатта бориш керак бўлган қизиқарли музейлар ҳам мавжуд. Масалан, ўрта аср алхимик лабораториясининг муҳити яратилган «Қора бургут» дорихона-музейи ёки фарфордан ясалган фигуралар ва бошқа қадимий ўйинчоқларнинг улкан тўпламидан иборат қўғирчоқлар музейи.

Йўналиш давомида Венгриянинг энг қадимий курорт-жойларидан бири – Балатонфюред жойлашган. Бу ерга сув ёнида дам олиш ва соғломлаштирувчи муолажалар учун келишади. Бу ернинг шифобахш суви ошқозон-ичак ва жигар касалликлари ҳамда қандли диабетда ёрдам беради. Кўл ва Бакон тоғининг қияликларидаги эман ўрмонлари бу жойга тоза ҳаво, майин қиш ва салқин ёзни тақдим этади.

Бу жой дунёнинг турли бурчакларидан минглаб сайёҳларни жалб қиладиган йирик тадбирлари билан ҳам машҳур. Масалан, Европадаги энг катта кўл пойгаси бўлган The Balaton Blue Ribbon регатаси ва Balaton Sound мусиқий фестивали.

Балатонфюреддан бир соатли йўлда яна бир машҳур Хевиз термал курорти жойлашган. Унинг асосий диққатга сазовор жойи – шу номдаги йирик термал кўл бўлиб, у ерда сув иситилади ва йил давомида чўмилиш мумкин.

Хевиз суви ўзига хос шифобахш хусусиятлари билан танилган бўлиб, у артрит, артроз, ревматик касалликлар ва умуртқа муаммолари каби таянч-ҳаракат аппарати тизими касалликларида ёрдам беради. Сув, шунингдек, жароҳатлар ва бўғимлардаги операциялардан кейин тикланишга ёрдам беради, мушаклардаги зўриқишни камайтиради, қон айланишини яхшилайди ва иммун тизимини мустаҳкамлаб, умумий саломатликни яхшилаш ва стрессни бартараф қилишга ёрдам беради.

Амалий тавсиялар

Саёҳатга отланишдан олдин айрим жиҳатларни ёдда тутиш лозим. Венгрияда кўплаб автомагистраллар ва тезкор йўллар, масалан, M1, M3, M5, M6, M7, M0 йўлларининг айрим қисмлари (Будапешт атрофидаги ҳалқа йўли) ва минтақавий йўллардаги айрим тезкор қисмлар пулли ҳисобланади. Пулли йўллар билан махсус сайтда танишиш мумкин. Шаҳар ичида ҳаракат тезлиги чеклови 50 км/соат, шаҳар ташқарисида — 90 км/соат, автомагистралларда эса — 130 км/соат.

Ушбу йўллардан фойдаланиш учун электрон стикер сотиб олиш зарур, уни онлайн, ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёки махсус сотув нуқталарида харид қилиш мумкин.

Стикер нархи автомобиллар, мотоцикллар ва юк машиналари учун ҳар хил бўлиши мумкин, қанча муддатга сотиб олишингиз ва қайси йўллардан фойдаланишингизга ҳам боғлиқ. Масалан, 7 ўринли енгил автомобиль учун стикер нархи бир кунга 5150 форинт ($14), 10 кунга эса 6400 форинт ($17,5) бўлади.

Ҳайдовчилар қулайлиги учун онлайн-харита мавжуд бўлиб, унда камералар, таъмирлаш ишлари олиб борилаётган йўл участкалари, тиқилинч даражаси ва автотураргоҳ зоналари кўрсатилади.

Венгрияда автомобиль ижарага олиш учун 18 ёшдан катта бўлишингиз, камида бир йил амалда бўлган халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси, шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва ўз номингиздаги кредит картасини тақдим этишингиз зарур.

Айрим компаниялар ижара нархига ҚҚС, мажбурий фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси ва стикерни қўшади. Кутилмаган харажатлардан қочиш учун барча шартларни олдиндан аниқлаштиришни унутманг. Шунингдек, ижара нархига ёқилғи, ЙҲҚни бузганлик учун жарималар, кўприклардан ўтиш ва автотураргоҳ харажатлари киритилмайди.

Венгрияга Qanot Sharq авиакомпаниясининг Тошкент – Будапешт йўналишидаги тўғридан-тўғри рейси орқали етиб олиш мумкин. Мунтазам рейслар орқали Будапешт билан танишиш ва мамлакатнинг бошқа жойларига автомобиль саёҳатини ўз ичига оладиган эркин маршрутни тузиш имконияти мавжуд.

Чипталар нархи ҳақида маълумотни +998 71 227 93 07 ва +998 71 227 57 71 телефон рақамлари ёки qanotsharq.com сайти орқали олишингиз мумкин.

Facebook: fb.com/qanotsharq
Instagram: @qanotsharq
Telegram: t.me/qanotsharq

Реклама ҳуқуқи асосида

317
0