Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Фарғонада ЙПХ автомашинаси қоидани бузди” сарлавҳаси остидаги фотосурат тарқалганди.
Фотосуратда Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган “Ласетти” русумли, 40 138 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили йўл ҳаракати қоидаларининг 41-банди (светофорнинг ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида ҳайдовчилар энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаган ҳолатда транспорт воситасини тўхташи керак)да белгиланган талабларни бузган ҳолда тўхтаганлиги акс этган.
Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳолатни ўрганиб чиқди ва “Ласетти” махсус хизмат автомобили ҳайдовчисига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди. Ходим 111 500 сўм жаримага тортилган.