• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 4 октября 2024

Тошкентдаги хусусий мактабларнинг бирида 2 нафар ўқитувчи 9-синф ўқувчини калтаклади

Ҳолат юзасидан иш материаллари Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судига юборилган.

695
0
Ижтимоий тармоқ

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги хусусий мактабларнинг бирида ўқитувчилар мунтазам равишда ўқувчиларни калтаклаб келаётгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирлиди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Болалар омбудсманининг маълум қилишича ушбу ҳолат омбудсман томонидан назоратга олинган. Туман ИИО ФМБ томонидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида аниқланишича, мазкур хусусий мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ғ.Ж.га (2008 йилда туғилган) мактаб ўқитувчилари А.Ф. ва Н.М.лар томонидан жисмоний куч ишлатилган. Тайинланган суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ғ.Ж.га енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ф. ва Н.М.ларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний чора кўриш учун мазкур иш материаллари Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судига юборилди.

"Болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида мазкур иш юзасидан кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча ахборот берилади", - дейилади хабарда.

695
0