• 12 108 сум
    -52.75
  • 14 169 сум
    -9.44
  • 149 сум
    -4.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 108 сум
    -52.75
  • 14 169 сум
    -9.44
  • 149 сум
    -4.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 4 октября 2024

Тошкентда Cobalt ва Changan иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

Ҳар иккала автомашина ҳайдовчилари турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

468
0
Тошкент шаҳар ИИББ/ЙҲХБ

Кеча Тошкентда Changan ва Cobalt автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 19:40 атрофида Чилонзор тумани Дўмбиробод кўчаси 128-уй қаршисида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган З.Н. бошқарувида бўлган Changan автомашинаси ва  ҳайдовчи 1994 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган Cobalt автомашинаси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган Cobalt ва Changan ҳайдовчиларига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

468
0