• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 октября 2024

Янги йўлда очиқликка чиқиб кетган илонлар сони 30 та эмас, 4 дона — Тошкент вилояти ИИББ

Вилоят ИИББ Экология вазирлиги берган маълумотни рад этиб, ҳолатга изоҳ берди.

714
0
Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи 44 ёшли фуқаро хонадонида 30 га яқин Осиё кобра илонларини сақлаб келганлиги, кейинроқ илонлар очиқликка чиқиб кетгани ҳақида Экология бошқармаси хабар берганди

Вилоят ИИББ мазкур маълумотни рад этиб, ҳолатга изоҳ берди. 

"Мазкур ҳолат туман ИИБ ходимлари томонидан ўрганилганда маълумотлар интернетда эълон қилинганидан фарқли эканлиги маълум бўлди.

Яъни 30 га яқин илонлар, ижтимоий тармоқларда айтилгани каби очиқликка қўйиб юборилмаган. Илонларнинг 4 таси боқилаётган жойидан қочиб кетган ва қисқа вақт ичида уларнинг ҳар 4 таси ҳам ушланган", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлими томонидан терговга текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якуний натижа бўйича қўшимча равишда ахборот берилишини таъминланади.

714
0