• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 3 октября 2024

Тошкент вилоятида 4 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланган эркак ушланди

Ҳолат юзасидан эркакка нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

673
0
Ижтимоий тармоқ

Бугун, 3 октябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида 4 ёшли қизалоқ зўрлангани ва уни зўрлаган шахс қўлга олингани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.

Аниқланишича, 2020 йилда туғилган қизни зўрлаганликда гумонланган 1983 йилда туғилган эркакка нисбатан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 119 (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) ҳамда 273-моддалари (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган.

673
0