• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 2 октября 2024

Тошкент вилоятида юк машинаси ўтаётган вақтда кўприк қулаб тушди — видео

Ҳодиса натижасида Howo юк машинасининг тиркамаси каналга тушиб кетди.

998
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилояти Пискент "метан заправка" олдидаги кўприк қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ЙҲХБ маълумот берди. 

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 2 октябрь куни соат 20:00 ларда Пискент туманидан ўтган йўлда жойлашган кўприкда 1987 йилда туғилган фуқаро Howo юк машинасини бошқариб кетаётган вақтда кўприк ўпирилиб тушган. Юк машинасининг тиркамаси каналга тушиб кетган.

"Ушбу ЙТҲ содир бўлган вақтда кўприкда фуқаролар бўлмаган. Ҳайдовчининг соғлигига зиён етмаган", - дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли орган ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

998
0