• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 26 декабря 2020

Тошкентда соатига 12 мингтагача автотранспорт ўтказувчи кўприк ишга туширилди

Темир йўл устидан ўтувчи кўприкнинг узунлиги 772 метрни ташкил қилади.

997
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирди.  

Мазкур кўча “Тошкент-Ангрен” темир йўли билан кесишган. Қипчоқ кўчаси 8 қаторли қилиб кенгайтирилиб, темир йўл устидан ўтувчи 772 метрлик кўприк барпо этилди. Унинг эстакада қисми 445, эни – 28 метр.

Ушбу кўприк соатига 12 мингтагача автотранспорт воситаларини узлуксиз ўтказиш имкониятига эга. Энг муҳими, у пойтахтдаги иккита йирик кўча – Янги Сергели айланма йўли билан Тошкент халқа йўлини боғлайди. 

– Пандемия бошланганда биз ундан кучли, қудратли бўлиб чиқамиз деб мақсад қўйган эдик, - деди Шавкат Мирзиёев тошкентлик фаоллар билан суҳбатда. - Ҳаммамиз кўряпмиз дунёда нималар бўлаётганини. Бошқа мамлакатларда қурилишлар тўхтаб қолган ҳолатлар ҳам бўлди. Халқимиз тартиб-интизом, бирдамлик билан барча режаларини рўёбга чиқармоқда. Биз ҳамжиҳатликда кўп нарсаларга қодирмиз.

997
0