• 11 970 сум
    -32.05
  • 13 928 сум
    -56.49
  • 153 сум
    -0.31
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 970 сум
    -32.05
  • 13 928 сум
    -56.49
  • 153 сум
    -0.31
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 декабря 2020

Сергелидаги кўчалардан бири байрам туфайли 10 январгача ёпилди — харита

Эртадан бошлаб туман аҳолиси учун Янги йил байрами тадбирлари бошланади.  

1197
0
UzNews.uz

Янги йил байрами муносабати билан Сергели тумани ҳокимлиги автотураргоҳи ва Суғдиёна кўчаси бўйлаб байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. 

Шу боис 27 декабрь соат 14:00 дан 2021 йил 10 январь соат 00:00 гача Суғдиёна кўчасининг Янги Сергели кўчаси кесишмасидан “Ватанпарвар” ташкилотигача бўлган қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.  

Шунингдек, Суғдиёна кўчасида жорий йил 28 декабридан эътиборан, 2021 йилнинг 10 январига қадар, янги йил байрами тадбирлари муҳташам арча атрофида бўлиб ўтади ва бу ерда болажонлар учун турли ўйингоҳлар ҳам ташкил этилади. 

Байрам тадбирлари соат 11:00 дан кечки 22:00 гача давом этади.

Тадбирлар давомида, Қорбобо ва Қорқиз иштирокида шоу-дастурлар, "Йўқолган сеҳрли узук" эртак спектакли, "Карвон" қўғирчоқ театри томошалари, эл суйган эстрада хонандалари иштирокида концертлар,  "DJ-шоу" ўтказилади.

1197
0