• 11 833 сум
    35.91
  • 13 578 сум
    -30.76
  • 140 сум
    0.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 833 сум
    35.91
  • 13 578 сум
    -30.76
  • 140 сум
    0.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 27 сентября 2024

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик муҳимлигини таъкидлашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашди.

827
0
ТИВ

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовнинг хабар қилишича, у Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашиб, атрофлича суҳбат ўтказган.

"Анъанага кўра, ҳамкорлигимиз кун тартиби кенг бўлиб, барча соҳаларни қамраб олади. Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Биз иттифоқчилик руҳидаги доимий мулоқотимизни давом эттиришга келишиб олдик", - дея ёзади Саидов.

827
0