• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 9 сентября 2024

Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди

Tracker-2, Cobalt, Lacetti, Nexia-3 ва Skoda русумли автомобиллар ўзаро тўқнашган.

342
0

Бугун, 9 сентябрь куни соат 09:10 атрофида Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, мазкур ЙТҲ ҳайдовчи О.Т. бошқарувидаги Cobalt, ҳайдовчи Ф.Й. бошқарувидаги Tracker-2, ҳайдовчи Т.Қ. бошқарувидаги Lacetti, ҳайдовчи О.З. бошқарувидаги Nexia-3, Ш.А. бошқарувидаги Skoda русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида содир бўлган.

Таъкидланишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

"Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда",- дейилади хабарда.

342
0