• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 сентября 2024

Фарғонада фуқаро ўз хонадонида 100га яқин дайди итни сақлаб келган

Барча итлар егуликлар билан таъминланиб, махсус ветеринар кўригидан ўтказиб турилган.

537
0

Фарғона вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, фуқаро хонадонида 96 та дайди ит сақлаб келаётгани аниқланган.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари итлар вақтинча сақланаётган ушбу хонадонда бўлиб, ҳайвонларнинг саломатлиги, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишган.

"Ушбу хонадонда 96 та дайди ит сақланмоқда. Уларга бир кунда 25 килограммгача гўшт ва бошқа турдаги егуликлар бериб борилмоқда. Шунингдек, бу ердаги барча итлар махсус ветеринар кўригидан ўтказилиб турилади, мақсад касалликлар ва итларни кўпайиб кетишининг олдини олишдир”, -дейди хонадон эгаси.

537
0