• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 5 сентября 2024

Сирдарё ва Намангандаги айрим ҳудудлар Тошкент вилоятига ўтказилиши мумкин

Тошкент вилоятининг ушбу вилоятлар билан чегара ҳудудларида ўзгаришлар бўлмоқда.

596
0

Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан таклиф этилган қарор лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

Унга кўра, вилоятлараро чегара чизиқларини бир чизиқга келтириш мақсадида қуйидаги ўзгаришлар таклиф қилинмоқда:

Сирдарё вилоятининг 5 та (Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон, Боёвут туманлари ва Ширин ш) ҳудудидан 310,4 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;

Тошкент вилоятининг 6 та (Чиноз, Қуйи Чирчиқ. Оққўрғон, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод ш) ҳудудидан 347,2 гектар ер майдони Сирдарё вилояти ҳудудига ўтказилиши; (Ўртадаги фарқ 36,8 га)

Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан жами 38,8 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;

Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан жами 26,3 гектар ер майдони Наманган вилояти ҳудудига ўтказилиши. (Ўртадаги фарқ 12,5 га)

Мазкур қарор лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

x

596
0