• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 30 августа 2024

Ўзбекистонликларни кузда қандай об-ҳаво кутмоқда?

Синоптиклар сентябрь ойида кутилаётган ҳаво ҳароратини маълум қилди.

697
0
UzNews.uz

Маълум қилинишича, ойнинг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат фонида қуруқ об-ҳаво ҳукм суриши кутилмоқда.

Кечаси ва эрта тонгда +12…+17 даража ҳароратда тетиклантирувчи салқинлик сезилади, кундузи эса қуёш нурлари ҳавони +28…+33 даражагача, баъзи жойларда +35 даражагача иситади. 

Ўн кунликнинг иккинчи ярмида +24…+27 даражагача қисқа муддатга пасайиши мумкин.

Кейинчалик, сентябрь ойининг охиригача пастроқ фонда ҳарорат кечалари +7…+12 даражагача, кундуз кунлари +28…+33 даражадан +20…+25 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Ойнинг учинчи ўн кунлигининг айрим кунларида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин.

Маълумот ўрнида, шундай йиллар кузатилганки, сентябрида Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича умуман ёмғир ёғмаган. Сўнгги марта бундай аномал қуруқ сентябрь ойлари 2007 ва 2021 йилларда кузатилган эди.

697
0