• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 августа 2024

Рақобат қўмитаси "Ўзбекнефтгаз"га нисбатан иш қўзғатди

Компания ҳаракатларида қарийб 5 млрд сўмлик тендерларни ўтказишда қонунбузарлик аломатлари аниқланди.

433
0
UzNews.uz

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан "Ўзбекнефтгаз" компаниясига нисбатан тендерлар ўтказишда қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатилган.

Текширув давомида компания томонидан энг яхши таклифларни танлаш учун ихтисослаштирилган ахборот портали орқали ўтказилган қарийб 4,8 млрд сўмлик иккита тендерда савдоларда рақобатни чеклашга қарши талабнинг бузилиши аломатлари аниқланди.

Иш "Рақобат тўғрисида"ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори талабларини бузганлиги учун қўзғатилган.

433
0