• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 22 августа 2024

Қорақалпоқ ўтови "Гиннес" рекордлар китобига киритилди

Мазкур ўтовнинг диаметри 40,5 метрдан иборат.

529
0

Нукус шаҳри ҳудудидаги “Оқ қуш” мажмуасида барпо этилган дунёдаги энг катта диаметрли қорақалпоқ халқининг миллий қора уйи (ўтов) Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди. Мазкур ўтовнинг диаметри 40,5 метрдан иборат.

Бугун, 22 август куни “Оқ қуш” мажмуасида Гиннес рекордлар китоби сертификатининг тантанали топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев, давлат идоралари раҳбарлари, маҳаллий ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

529
0