• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 22 августа 2024

Сирдарёда эркак рашк сабаб хотинини дўппослаб, сочини олиб ташлади — видео

Аёлнинг калтаклангандан кейинги видеоси тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

1018
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир аёли эри томонидан аёвсиз калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг билдиришича, жорий йилнинг 21 август куни Гулистон шаҳар навбатчилик қисмига келиб тушган хабар юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Аниқланишича, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Қ.Б. турмуш ўртоғи фуқаро Н.Э. (аёл) билан рашк оқибатида ўзаро жанжаллашиб қолган. Натижада, эркак хотини танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган. Сочларини олиб ташлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Қ.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 126 прим 1-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси хабарига кўра, айни дамда жабрланувчи Н.Э. шифохонага ётқизилган. У белгиланган даволаш муолажаларидан сўнг аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига жойлаштирилиб, мутахассислар томонидан тегишли ёрдамлар кўрсатилган.

1018
0