• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 30 декабря 2020

Тошкентда 18 ва 32 ёшли қизларни поезд уриб кетди — видео

Улар қулоқларига “наушник” тақиб олиб, темир йўл изларидан кетаётган бўлган.

2030
0
Видеодан кадр

ИИВ пиёдаларнинг темир йўл изларини кесиб ўтишда ўрнатилган тартибларга риоя қилмасликлари оғир оқибатларни келтириб чиқараётгани билан боғлиқ иккита ҳолатни қайд этди. Улардан бирида бир нафар фуқаро ҳалок бўлган, иккинчи ҳолатда эса 18 ёшли қиз оғир тан жароҳати олган. 

ИИВнинг хабар беришича, жорий йилнинг 22 декабрь санаси соат 12:53 да 12/50-сонли юк поезди Чуқурсой – Салор темир йўл бекатлар оралиғи 3361-километрида ҳаракатланиб кетаётган вақтда қулоғига қулоқчин тақиб темир йўл изида кетаётган 1988 йилда туғилган аёлни уриб юбориб тўхтаган.

Ушбу фуқаро олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, 28 декабрь куни соат 16:05 да ҳам Тошкент – Тавар – Сариағач йўналишидаги 1001-сонли юк поезди 2002 йилда туғилган қизни уриб юборган. Ушбу фуқаро ҳам қулоқларига қулоқчин тақиб, темир йўл изида кетаётган бўлган. 18 ёшли қиз Юнусобод туманидаги 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб келинган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳозирда беморнинг аҳволи бироз яхшилангани айтилмоқда.

2030
0