• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 декабря 2020

Зангиота туманидаги ГЭС-14 янги қувватларда ишга тушди

Гидроэлектростанция Тошкент вилоятининг 50-60 мингга яқин аҳоли хонадонларини электр энергияси билан таъминлайди.

1294
0
"Ўзбекгидроэнерго" АЖ

Зангиота туманида оқиб ўтувчи Бўзсув каналида жойлашган ГЭС-14’нинг модернизация қилинди ва янги қувватларда ишга туширилди. Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, олиб борилган модернизация ишлари натижасида ГЭС-14 қуввати 2 марта оширилиб, ҳар бирининг қуввати 7,5 МВт бўлган иккита гидроагрегат ўрнатилди ҳамда ГЭСнинг умумий қуввати 15 МВтга етказилди. Гидроагрегатлар комплекси тўлиқ синовлардан ўтказилиб, ишга туширилди.

“Янги қувватларда фаолият юритишни бошлаган ГЭС-14 Тошкент вилоятининг 50-60 мингга яқин аҳоли хонадонларини электр энергиясига бўлган талабини самарали қондиришга хизмат қилади”, дейилади компания хабарида.

1294
0