• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 августа 2024

Бухорода ноқонуний балиқ овлаган фуқаролар 2 йилдан 4,5 йилгача қамалди

4 нафар фуқаро 40 тага яқин Қизил китобга киритилган балиқларни овлаб, салкам 300 млн сўм зарар келтирган.

361
0
Экология вазирлиги

Бухорода ноқонуний балиқ овлаган фуқароларга суд томонидан якуний жазо тайинланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

2023 йил 16 декабрь куни "Оғитма" кўлидан 4 нафар фуқаро Қизил китобга киритилган 12 дона Туркистон мўйловдори, 7 дона товонбалиқ, 17 дона зоғора ҳамда 1 дона мойбалиқни тақиқланган усулда, яъни тўр ёрдамида овлаганлиги аниқланган. Натижада табиатга 292 миллион 162 минг сўм зарар етказилган ва ҳужжатлар судга тақдим этилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан 3 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Жиноят кодекси 202-моддаси 3-қисми билан 4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, яна бир ҳуқуқбузарга нисбатан Т.Р.га Жиноят кодекси 202-моддаси 3-қисмининг “г", "э", "ж” бандлари билан Жиноят кодекснинг 57-моддаси қўлланиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

361
0