• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 11 августа 2024

Париж-2024: Баҳодир Жалолов икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик боксчилар олимпия ўйинларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

483
0
Ўзбекистон МОҚ

Маҳоратли боксчи Баҳодир Жалолов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари доирасида финал жангини ўтказди. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этган Жалолов чемпионлик жангида испаниялик Аюб Ғадфани мағлубиятга учратди.

Ушбу оламшумул ғалабадан кейин Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиадани 5 та олтин медаль билан якунламоқда.

Ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, ўзбек боксининг қудратини яна бир карра бутун дунёга кўрсатишди.

Шунинг билан, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етмоқда.

483
0