• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 8 августа 2024

Оқўрдада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — фото

Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда.

423
0
president.uz

Бугун, 8 август куни Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради. Икки мамлакат етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар. Биргаликда суратга тушилди.

Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда. Томонлар Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилмоқда.

423
0