• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 1 августа 2024

Тошкентда ЙПХ ходимини автомашинаси капотида сайр қилдирган ҳайдовчи қамалди — видео

Ҳайдовчи инспекторнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттириб, бир нечта қўпол қоидабузарликларни содир этган ҳамда ходимни автомашина капотида сайр қилдирган.

659
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида ЙПХ ходимини ҳайдовчи ҳаракатланиб кетаётган автомашинаси капотида сайр қилдиргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 13 июль куни давлат рақамисиз қоидабузарлик содир этиб ҳаракатланиб келаётган автомашина ЙПХ ходими томонидан тўхтатилади. Бироқ, ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабини бажармай воқеа жойидан қочиб кетади.

ЙПХ инспектор қоидабузар ҳайдовчининг ортидан кузатиб бораётиб, бир неча маротаба уни тўхтатишган уринган, бироқ қоидабузар ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабини бажармай ҳаракатланишда давом этган ҳамда светофорнинг тақиқловчи чироқларига амал қилмай, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб хавфли манёвр қилган ҳолда йўлида давом этган.

Қоидабузар ҳайдовчи автомашинасини ходимнинг устига ҳайдаган ҳолда инспекторни автомобиль капотининг устида сайр қилдирган. Бунинг оқибатида ЙПХ ходими чап оёқ бўғимлари лат ейиши жароҳатини олган.

Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ҳайдовчи тўхтатилиб, содир этган қоидабузарлиги учун ҳужжатлар қонуний тартибда расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди томонидан қоидабузар ҳайдовчига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

659
0